ASTANА. Kazinform - Қозоғистонда сўнгги 24 соат ичида 95 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Яна 8 киши пневмония билан касалланди, дея хабар беради Кazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
«29 март ҳолатига кўра, 1713 киши КВИ (-1536+ ва 177 КВИ-) бўйича даволанишни давом эттирмоқда, шундан 168 нафар бемор стационарда, 1545 нафар бемор эса амбулатория шароитида.
КВИ+ ва КВИ- билан касалланганлар орасида: 4 нафар беморнинг аҳволи оғир, 2 нафар бемор ўта оғир аҳволда, 3 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган», — дейилади ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.