10 йил ичида Астана шаҳрида аҳоли сони 59 фоизга ошган

None
ASTANA. Kazinform – Кейинги 10 йилда аҳоли ўсиши Астана шаҳрида 59 фоизга, Алмати шаҳрида 37 фоизга, Чимкент шаҳрида 67 фоизга етди. Бу ҳақда «Агломерацияларни ривожлантириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Айни пайтда мамлакат агломерацияларида марказий шаҳар ва унга туташ туманлар ўртасида иқтисодий ривожланиш, молиявий ва кадрлар салоҳияти бўйича муайян тенгсизликлар мавжуд. Тенгсизликларнинг пайдо бўлишига ёрдам берадиган асосий омил - йирик шаҳарлар ва уларга туташ ҳудудларда аҳоли сони назоратсиз ўсишидир. Кейинги 10 йилда Астана шаҳрининг аҳолиси 59 фоизга, Алмати шаҳрининг аҳолиси 37 фоизга, Чимкент шаҳрининг аҳолиси эса 67 фоизга ошди»

, -деди А. Қуантиров.

Шу муносабат билан у ушбу шаҳарларнинг ҳудудлари ҳам сезиларли даражада кўпайганини эслатди.

«Астана пойтахт бўлганидан сўнг ер майдони сўнгги ўн йилда 3 баробар, Алмати шаҳри майдони 2,5 баробар, Чимкент майдони эса 3,5 баробар ўсди»

, - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар