10 ойда асосий капиталга 9,4 трлн тг инвестиция киритилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2020 йилнинг 10 ойи давомида асосий капиталга 9,4 трлн тенге инвестиция киритилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Асосий капиталга 9,4 трлн тенге инвестиция киритилди. 13 та ҳудудда ўсиш кузатилди. Энг юқори кўрсаткичлар Туркистон вилояти ва Чимкентда кузатилмоқда. Пасайиш кўрсатгичи 4 та ҳудудда қайд этилди. Улар: Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Қизилўрда ва Қарағанди вилоятлари», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, қурилиш сектори динамик ўсишни намойиш этмоқда. Бажарилган ишлар ҳажми 10,7 фоизга ошди. Фаол қурилиш ишлари Туркистон вилояти ва Чимкентда кузатилмоқда. 10,7 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоизга кўпдир.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар