Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

10 июнда Қуёш тутилиши ҳодисасини кўриш мумкин бўлади

1 Июнь 11:45

NUR-SULTAN. Kazinorm – Бу йил 10 июнда Қуёш тутилиши фараз қилинмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мутахассисларнинг ҳисоблашларича, бу йил икки марта Ой, икки марта Қуёш тутилиши эҳтимоли мавжуд. 10 июнда Ой Қуёш юзини тўсиб, шунинг таъсирида Қуёш тутилади. Табиий ҳодисанинг энг равшан кўриниши Шимолий Америка, Шимолий Муз океани ва Россиянинг шимолий-шарқий қисми, Чукоткада кузатилиши мумкин.

Қозоғистон ҳудудида Қуёш тутилишининг фақат айрим фазаларигина кўриниши мумкин. Ҳатто Қуёшни махсус равишда кузатмаса, унинг юзидаги ҳодисани пайқамай қолиш эҳтимоли кўпроқ. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳодисани қозоғистонликлар 10 июн куни тушдан кейин кўришади.

Қозоғистондан ташқари, Россия, Украина, Беларусь, Болтиқбўйи давлатлари, Молдова, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон аҳолиси ҳам шу ҳодиса гувоҳи бўлишади. Якутиянинг шимолий-шарқида эса Ой Қуёш юзини 94 фоизгача ёпиши эҳтимол.

Йилнинг иккинчи Қуёш тутилиши ҳодисаси 4 декбрга тўғри келади. Аммо уни Антарктида ва унинг атрофидангина кўриш мумкин.

Муаллиф: Сара Қабиқизи

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар