10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар референдум учун аккредитациядан ўтди – ҚР ТИВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 10 дан ортиқ халқаро ташкилот бўлажак референдумга ўз кузатувчиларини аккредитациядан ўтказди. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Дипломатик корпус вакилларига ўтказилган брифингда Мухтар Тлеуберди Қозоғистонда инқироз ва воқеалар, жумладан пандемия, январ ойидаги тартибсизликлар, жаҳондаги геосиёсий вазият ва унинг иқтисодиётимиз учун оқибатларига қарамай, ислоҳотлар олиб борилаётганини таъкидлади.

«Мана шу омилларга қарамай, мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига дадил қадам ташлаб, Янги Қозоғистон сари қадам ташламоқда. Биз Ҳукумат сифатида референдумни энг адолатли ва ошкора, энг яхши демократик стандартлар асосида ўтказиш тарафдоримиз. Биз Ҳукумат сифатида халқимиз референдумда кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашига умид қиламиз. Ижтимоий сўровлар аллақачон таклиф этилаётган тузатишларни қўллаб-қувватлаётганини ва сайловчиларнинг нисбатан юқори фаоллигини башорат қилмоқда. Бу қувонарли ҳол», - деди Мухтар Тлеуберди.

Шу билан бирга, ТИВ раҳбари Қозоғистон халқини ўз ҳуқуқидан фойдаланишга ва бўлажак референдумда овоз беришга чақирди.

«Биз, миллат каби, референдум давомида ва келгуси ойларда халқаро ҳамкорлар томонидан ислоҳотлар дастурини кенг ва барқарор қўллаб-қувватлашга умид қиламиз. 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар ва айрим давлатлар референдумда ўз кузатувчиларини аккредитациядан ўтказди», – деди М.Тлеуберди.

Қозоғистонда республика референдуми 5 июнь куни бўлиб ўтади.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 11,7 миллионга яқин қозоғистонлик референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар