10,6 млндан ортиқ қозоғистонлик КВИга қарши тўлиқ эмланди
12:27, 20 Октябр 2022
ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши эмланган фуқаролар сони бўйича статистик маълумотларни очиқлади, дея хабар беради Kazinform.
20 октябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 1-компонентини 10 840 776 киши ва 2-компонентини 10 601 392 киши олди.
Ревакцинациядан 5 587 083 киши ўтди.