1 январдан Қозоғистонда энг кам иш ҳақи 70 минг тенгегача оширилади

None
ASTANA. Kazinform – 2023 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақи 70 минг тенгени ташкил қилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бош вазир Алихан Смаилов парламент депутатлари саволларига жавоб берар экан, жорий йилда республикада энг кам иш ҳақи 60 минг тенгега етганини таъкидлади.

«Бу 1,7 миллион ишчининг пул даромадининг ошишига ижобий таъсир кўрсатди. Жорий йилда ижтимоий тўловлар икки марта индексация қилиниб, 4,1 миллион киши қамраб олинди. Улар орасида 2,2 миллион нафар пенсионер бор. 2023 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақи 70 минг тенгегача оширилади»

, - деди Ҳукумат раҳбари ўз жавобида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар