1 миллиондан ортиқ қозоғистонлик Pfizer вакцинаси билан тўлиқ эмланган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 26 май ҳолатига кўра, Pfizer вакцинасининг биринчи компоненти билан 1 миллион 148 минг 752 киши , иккинчи компоненти билан 1 миллион 26 минг 242 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб хабар беради.

Улардан биринчи доза - 848 058 нафар ўсмирлар, 39 541 нафар ҳомиладор аёллар, 140 764 нафар эмизикли аёллар. Иккинчи доза - 798 486 нафар ўсмирлар, 35 418 нафар ҳомиладор аёллар, 129 547 нафар эмизикли аёллар.

Аввалроқ 9 275 139 нафар қозоғистонлик КВИ га қарши тўлиқ эмлангани хабар қилинганди.


Сўнгги хабарлар