1 миллион қозоғистонликнинг даромади икки баравар оширилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон иқтисодиётнинг паст маҳсулдор тармоқларидан юқори маҳсулдорликка эга бўлган ишчилар оқими ҳисобига иқтисодиётда меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятига эга. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Иқтисодиётни юқори самарали тармоқлар фойдасига қайта қуриш механизмлари стратегик режалаштириш сиёсати ҳужжатларида белгиланган, чунки меҳнат унумдорлигини ошириш иқтисодиётни сифат жиҳатидан ривожлантиришнинг асосий омили ҳисобланади», — деди Алихан Смаилов депутатлик сўровига жавобан.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Республикасини 2025 йилгача ривожлантириш Миллий режасида Қозоғистон Республикасининг янги ривожланиш моделини шакллантириш тамойилларидан бири ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг мураккаблиги ва ишлаб чиқариш қобилиятини оширишдан иборат эканлиги қайд этилган.

Миллий режани амалга ошириш учун иқтисодиёт барқарорлиги ва рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш устувор йўналишлари бўлган 10 та миллий лойиҳа тасдиқланди.

Хусусан, «Қозоғистонликлар фаровонлигини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий ўсиш» миллий лойиҳаси саноат-инновацион ривожланиш, нефт-кимё ва энергетика комплексларини, геология саноатини ривожлантириш, шунингдек, норесурс экспортини рағбатлантиришга қаратилган.

«Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ишлаб чиқариш саноати 1,5 баробар, иқтисодиётда меҳнат унумдорлиги 1,2 баробар ошади. 2021-2025 йилларда Қозоғистон Республикаси агросаноат мажмуини ривожлантириш миллий лойиҳаси амалга оширилмоқда, бу қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ҳар бир ишчи бошига 6,2 миллион тенгегача оширишни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 6,6 млрд долларгача оширишни, 2025 йилга бориб қайта ишлаш маҳсулотлари улушини 70 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишчиларининг иш ҳақини 2 баробарга оширишни таъминлайди. Бу 1 миллион фуқаронинг даромади ошишига олиб келади», — деди Бош вазир ўз режалари билан ўртоқлашди.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар