-
-
-
22.01.2021 18:34
1 июньдан бошлаб қишлоқ хўжалиги экспортига қўйилган чекловлар олинади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга қўйилган чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдаги барча чекловлар олиб ташланади. Экспорт чекловларини бекор қилиш тўғрисидаги янги буйруқ 2020 йил 1 июньдан кучга киради», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги ва Президентнинг ички бозорда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг танқислигини олдини олиш тўғрисидаги буйруғи туфайли Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги экспортини вақтинча тўхтатиб қўйган ва янги маҳсулотлар йиғиб олинмагунча етарли захираларни сақлаб қолиш тартибини жорий этганди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов- Келес туманида қиймати 1 миллиард тенге бўлган лойиҳалар ишга туширилади
- Қозоғистонда 2020 йилда енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 15 фоизга ошди
- Қозоғистон ва Ўзбекистон маиший техника ишлаб чиқарадиган корхонани ишга туширади
- Қозоғистон ўтган йили 430 минг тоннадан ортиқ гўшт ишлаб чиқарган
-
Ўтган йили Қозоғистонда 5000 дан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилди
-
Қозоғистон 2023 йилга қадар дори-дармон экспортини тўрт баравар оширмоқчи