1 июлдан Қозоғистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар тикланади
Шундай қилиб, 2020 йилдан бери биринчи марта Қозоғистоннинг «Air Astana» авиакомпанияси 1 июлдан бошлаб ҳафтасига 1 та рейс Алмати – Чэнду йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини тиклайди.
Шу билан бирга, 7 июлдан бошлаб жума кунлари қўшимча рейслар қўшилади. Парвозлар Boeing-737 ва А321 NEO самолётларида амалга оширилади.
Ўз навбатида, Хитойнинг «China Southern Airlines» авиакомпанияси 1 июлдан бошлаб, жума кунлари ҳафтасига 1 та рейс Алмати – Урумчи йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Парвозлар Boeing-737 ва Boeing-787 самолётларида амалга оширилади.
Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳаво алоқаларининг тикланиши икки дўст давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни жадал ривожлантириш, шунингдек, Хитой фуқаролари учун 14 кунлик визасиз режимни тўлиқ жорий этиш ҳам режалаштирилган.
Қайд этиш жоизки, парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳамда авиакомпаниялар сайтида эълон қилинган жадвал асосида амалга оширилиши режалаштирилган.
Чипталар авиакомпаниянинг расмий сайтида сотилади.