1 апрелдан бошлаб қозоғистонликлар Россияга қуруқлик орқали киришда коронавирусга тест топширмайди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 апрелдан бошлаб қозоғистонликлар Россияга қуруқлик орқали киришда коронавирусга тест топширишлари шарт эмас. Бу ҳақда Россия Федерацияси бош давлат санитария врачининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли қарорида айтилган, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Ҳужжатга кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари (жумладан, Қозоғистон) фуқаролари 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Россияга қуруқликдаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётганда коронавирус тестидан ўтмаслиги ва тегишли сўровномани тўлдириши шарт эмас.

Сўнгги хабарлар