1 апрелдан бери Қозоғистонда 93 мингдан ортиқ россияликлар ШИР олган

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 1 апрелдан бери россияликларга 93 045 та шахсий идентификация рақамини берилган. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлиги Миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Аслан Аталиқов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«1 апрелдан бери россияликларга 93 045 та ШИР расмийлаштирилди. Шу давр мобайнида 4271 нафар россияликка Қозоғистонда доимий яшаш ҳуқуқи берилди. Уларнинг 116 нафари қозоқ миллатига мансуб ватандошларимиздир»

, — деди қўмита раҳбари.

Шунингдек, у Қозоғистон фуқаролигини олишни ният қилган хорижликлар сонини ҳам маълум қилди.

«Фуқаролик олиш учун 441 киши мурожаат қилган. Улардан 117 нафари Россиядан келган этник қозоқлар»

, — деди Аслан Аталиқов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар